Кириш Регистрация

«Барселона» Ямал бўйича шарт қўйди

Баҳо:
+3 | -

Ламин Ямал Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионати — 2026 доирасидаги илк ўйинига тайёр бўлиши керак. «Барселона» вингери шу йилнинг апрель ойида олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда ва бу жараён якуний босқичга кирди.

AS нашрининг хабар беришича, «Барселона» Ямалнинг мундиалдаги илк учрашувдаёқ майдонга қайтишига рухсат берган. Бироқ «кўк-анорранглилар» бу борада шарт қўйишди — клуб футболчининг майдонга қайтиши босқичма-босқич амалга оширилишини истамоқда: биринчи ўйинда тахминан 15 дақиқа, иккинчи ўйинда 45-60 дақиқа ва шундан кейингина тўлиқ ўйинларда ҳаракат қилиш имконияти.

Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 15 июнь куни Кабо-Верде терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 18:14, 07.06.2026.
Ўқилди: 1968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик