Кириш Регистрация

Олисени «Реал»га ўтишга кўндирган футболчиларнинг исмлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингери Майкл Олисе «Реал»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. El Debate нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчи Мадрид клубига ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Германиянинг амалдаги чемпионлари ўз футболчисини фақат 225 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, бу эса футбол тарихидаги энг қиммат рекорд трансферга айланиши мумкин.

Олисе «қаймоқранглилар» сафидаги франциялик футболчилар — Килиан Мбаппе, Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавинга билан суҳбатлашган ва улар Майклни «Реал»га ўтишга кўндиришган.

Майкл Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда франциялик футболчи Мюнхен клуби сафида барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:53, 07.06.2026.
Ўқилди: 5066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик