Туркия Суперлигаси вакили "Трабзонспор" клуби собиқ ҳужумчиси Буроқ Йилмазни Хитойдан қайтарди.
"Бэйцзин Гоан" таркибида ўйнаган футболчи туркияликлар билан 2020 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг трансфер нархи 4 млн еврога тенг бўлди, аммо "Трабзонспор" еврокубокларга йўлланма олса, яна 1,5 млн евро бонус тўлаши белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, ҳамюртимиз Егор Кримец билан бирга тўп сурган 32 ёшли Йилмаз "Бэйцзин Гоан" таркибида 31 ўйинда майдонга тушиб, 19 гол урган. Футболчи 2010-2012 йилларда "Трабзонспор"да ўйнаган эди.