«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала билан «Барселона» қизиқмоқда.
Аммо, Corriere dello Sport хабарига кўра, туринликлар етакчи футболчисини бу йил ёзда сотмаслик ҳақида якуний қарорга келган. У бўйича берилган таклифнинг қанча эканидан қатъий назар, аргентиналик Туринни тарк этмайди.
Аввалроқ, Дибаланинг ўзи келажаги фақат «Ювентус» қарорига боғлиқ экани ҳақида айтган эди.