Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

“Обод” – “Навбаҳор”: превью

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давранинг дастлабки турида "Навбаҳор" Тошкентда “Обод” жамоаси меҳмони бўлади. Рақибларнинг Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасидаги илк ўйиини 2016 йилги мавсумга тўғри келган. 2016 йилнинг 30 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган илк ўйинда мезбонлар  2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. Умумий ҳисобда шу кунга қадар ўзаро учта ўйин ўтказилган. "Навбаҳор" ҳисобида иккита ғалаба мавжуд. Тошкентликлар эса ўтган йили “Навбаҳор”дан устун келиш орқали илк ғалабани тантана қилишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 4:5, “Обод” фойдасига.

Давралар оралиғида “Обод” жамоаси иккинчи даврадан ўрин олган ўйинларни ўтказмаслиги мумкин деган хабарлар тарқалганди. Гарчи клуб тарқатилган бўлсада, бу борада расмий маълумот чиқмади. Иккинчи давра бошланишига саноқли кунлар қолгандагина “Обод”ни чемпионатни давом эттириши маълум қилинди. Янги ҳомийга эга бўлган жамоани иккинчи даврага қай тарзда тайёргарлик кўрганлиги ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Бир қатор асосий футболчиларидан айрилган жамоани таркибини қай тарзда кўриниш олишини тахмин қилиш ҳам мушкул. Биздаги маълумотларга кўра “Обод” “Бунёдкор” жамоасидан бир қатор ёш футболчиларни ижарага олган. Бундан ташқари жамоа сафига украиналик легионерларни қўшилиши ҳам кутилганди. Улар орасида 2016 йилги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган Владислав Павленко ҳам бўлиши мумкин. Павленко биринчи даврани Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказганди. Шунингдек, бугунги учрашувда “Обод” таркибида биринчи даврада “Навбаҳор”да шарафини ҳимоя қилган Тимур Толипов ҳам майдонга тушиши мумкин.

“Обод” – “Навбаҳор” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида соат 17.30да бошланади. Ўйинни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижалари қуйидагича:

2016 йил
“Навбаҳор” – “Обод” – 2:1 (2:1).
Голлар: А.Баҳриддинов (27-пен.), Д.Жабборов (32) – П.Соломин (44)

“Обод” – “Навбаҳор” – 3:0 (1:0).
Голлар: Т.Ҳакимов (5), Ш.Норхонов (69-пен.,89).

2017 йил
“Навбаҳор” – “Обод” – 2:1 (1:0).
Голлар: М.Ғофуров (15), Ғ.Комилов (50) – Н.Ҳаипов (90+1).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:39, 05.08.2017.
Ўқилди: 3003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик