Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Гулҳаё Маннобоева: “Севинч” да ўз ўрнимга эга бўлишимга ишонаман”

Баҳо:
+ | -

“Севинч” ўз таркибига “Андижанка” жамоасида фаолият юритган ҳимоячи Гулҳаё Маннобоевани ўз сафига қўшиб олди.

Биз ушбу футболчи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

-Гулҳаё “Севинч”га келишингиз қандай рўй берди?

-“Севинч” клуби нафақат мамлакатимизда балки хорижда ҳам яхши танилган, энг кўп соврин йиққан етакчи клуб ҳисобланади. Бу жамоада тўп тепиш шарафли ва маъсулиятлидир. Мен бу жамоа футболчисига айланганимдан хурсандман. “Севинч” жамоасидаги кўпгина футболчилар билан ёшлар терма жамоасида икки йилдан буён тўп тепмоқдаман. Мураббийимиз Баҳром ака Норсафаров улар қатори мени ҳам яхши билардилар. Биз биргаликда кўплаб учрашувларда майдонга тушдик. Ўйлайманки, у киши мени “Севинч” жамоасининг бош мураббийи Владислав Николаевичга тавсия қилган бўлсалар керак.

-Сизни клубда қандай кутиб олишди, жамоага мослашишингиз қандай кечаяпти?

-Мени “Севинч”да жуда яхши кутиб олишди. Бу ердаги шароитларнинг ҳаммаси профессионалча ташкил этилган. Футболчи учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Юқорида айтиб ўтганимдек, “Севинч”да тўп тепаётган қизлар билан олдиндан танишмиз. Мураббийлар футболчиларга ўз фарзандларидек муносабатда бўлишади. Умуман олганда клубдаги муҳит жуда яхши. Шунинг учун тезда мослашиб ҳам кетдим.

- “Севинч” жамоасининг ҳар чизиғида маҳоратли ва тажрибали футболчилар тўп тепишади. Сиз жамоада ўз ўрнингизни топиб кетишга ишонасизми?

-Тўғри, жамоада кўплаб тажрибали футболчилар бор. Бу жамоада ўз ўрнига эга бўлиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Мен табиатан меҳнат қилишдан қўрқмайман. Жамоамда ўз ўрнимга эга бўлишимга ишонаман. Қолаверса, “Севинч”да ўз ишини усталари бўлган мутахасислар ва футболчилар бор. Умид қиламанки, улар мени қўллаб-қувватлашади. Жамоамиз сардори Камола Рискиеванинг кўп йиллардан буён ўйинларини кузатиб келаман. Катта тажрибага ва характерга эга футболчи. Мен Камола опага ҳавас қиламан. У кишидан ҳам зарур кўп нарсаларни ўрганмоқдаман.

 

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:59, 05.08.2017.
Ўқилди: 2917 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.