Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Миржалол Қосимов: "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг бўлди"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” - “Бунёдкор” (0:0) ўйинидан сўнг, меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини айтди.

"Бугун жанговор дуранг бўлди. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Қолаверса, “Сўғдиёна” қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилди.

Ўз футболчиларимдан қониққаним йўқ. Ҳозирги футболда жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда туради. Майдонда чиқиб югуриш керак. Футболчилар кам ҳаракат қилиб, рақиб жамоани мағлубиятга учратмоқчи бўлди. Шунинг учун ҳам ўйинимиз чиқмади.

Ҳар бир ўйинда охирги ўйиндек ҳаракат қилиш керак. Футболчилар ҳаёлларида кетма-кет “Локомотив”, “Насаф”, “Қўқон-1912” мағлубиятга учратиб, “Сўғдиёна”ни бемалол мағлубиятга учратамиз деб ўйлашди. Бу катта хато. Керакли очколарни йўқотдик. Кейинги ўйинларгача ишлаймиз, ўйлаймиз. Охирги 2 ўйинда дарвозага тўп киритолмадик. Бу борада ишлашимиз керак.

“Сўғдиёна” ўз мухлислари олдида чиройли ўйин намойиш этмоқчи бўлди. Жамоага ҳам янги мураббий келган. Ҳар бир футболчи янги мураббийга ўзини яхши тарафларини қўрсаткиси келади. Мураббий ҳам шу ўйинлар орқали кейинги ўйинларга тайёргарлик кўради.

Мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Қолаверса, “Бунёдкор” муҳлисларига миннатдорчилигимни изхор қилмоқчиман. Тошкетдан келиб бизга далда бўлишди" - деди Қосимов.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 23:00, 06.08.2017.
Ўқилди: 4484 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.