"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолияти давомида янги футболчиларни сотиб олишга энг кўп пул сарфлаган мураббий бўлиб турибди.
Португалиялик мутахассис 17 йиллик фаолияти давомида 1,1 миллиард фунтдан ортиқ маблағ сарфланишига эришган. Бу эса мутлақ рекорддир. Иккинчи поғонани "Бавария" устози Карло Анчелотти эгаллаб турибди. У 22 йил давомида трансферлар учун 970 млн фунт сарф қилган. Учинчи ўринни Хосеп Гвардиола эгаллан. Испаниялик мураббий 9 йил ичида 859 млн фунт сарфлашга улгурди.
Фақатгина "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти орқали Моуриньо жуда катта пул сарф қилди: Поль Погба учун 89 млн фунт, Ромелу Лукаку учун 75 млн, Эрик Байли учун 30 млн, Неманья Матич учун 40 млн ва Виктор Линделеф учун 31 млн.