Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бугун Моур осонликча ютқазади, дейсизми? Адашасиз!

Баҳо:
+2 | -

Бугун катта футбол оқшоми. Бугун профессионал футболнинг чинакам шиддатини соғиниб қолганлар учун ажойиб туҳфа бор. Бу “Реал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” тўқнашуви. Иккита гигант тўқнашуви, қайсики Чемпионлар лигаси гиганти Европа лигаси гигантига қарши кураш олиб боради ва супергигант аниқланади.

Кўпчилик Жозе мағлубиятни тан олган, деб гапиряпти. Яна кўпчилик эса “Манчестер Юнайтед” таркибидаги 6 та йўқотишдан фожиа ясаб олди. Аммо унутманг, бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси эмаски битта футболчининг ўрни дарров билиниб қолса. Ёки Жозе Бабаян эмаски, йўқотишлардан шокка тушиб, нима қиларини билмаса...

Бу Жозе Моуриньо. Бир пайтлар “Интер” билан “Барселона”ни зор қақшатган мутахассис. У бир пайтлар “Реал”да ҳам ишлаган. Айтмоқчимизки, айни дамда “Бугун қандай тактика қўлласам экан?” дейдиган даражада уқувсиз ёки тажрибасиз эмас. Қолаверса, унинг муаммолари олдингидан камроқ бўлади, боиси, айни дамдаги Зидан “чарчамаган” дея таърифлаган “Реал” ҳам жа оптимал формада эмас. Қолаверса, Моуринью “Реал”нинг тактикасини яхши билади. Жозе биладиган тактика эса ҳали тўлиқ ўзгаргани йўқ. Ҳар ҳолда “Реал” тактикасини катта даражада ўзгартирадиган жамоа эмас.

Роналдуни ёпса бўлади. Айни дамда таътилдан маза қилиб қайтган футболчининг қисқа муддатда формасини тиклаб олиши қийинроқ масала. Ҳатто у Роналду бўлса ҳам. Бейл эса ҳали-ҳамон ўзига кела олгани йўқ. Мавсумолди тайёргарлик ўйинларида кўрдикки, ҳозирги Бейл аввалгидек тоғни талқон қиладиган даражада эмас. Бензема эса ҳозирда лабиринтга ўхшаб қолган. У ҳақда аниқ бир фикр билдириш мушкулроқ.

Очиқ футболни ёқтиради Жозе. Ҳар ҳолда, бугун ҳам шу тактикага суянса керак. Тўғри, у ёпиқ футболга ҳам мурожаат қилиб туради агар вазият тақозо қилса. Яъни дастлаб гол урсаю, рақиб ҳужумкорликка зўр берса, ҳимоявий ўйинга ўтиши мумкин. Агар бугун “Манчестер Юнайтед”дан кимдир Навасни доғда қолдирса, кейин Зиданга мушкул бўлиши тайин.

Энди анави 6 футболчи масаласига тўхталсак. Улар орасида жиддий йўқотишлари бор, аммо уларнинг ўрнини тўлдирса бўлади.

Хуллас, ҳаммаси Жозе Моуриньонинг ўзига боғлиқ. У эса кутилмаган тактикалар танлаб қўйгани тайин. Ахир Европа суперкубоги оддий турнир эмас. Европа суперкубоги жиддий мусобақа айниқса ҳозирги “Манчестер Юнайтед” учун. Ахир ким ҳам совринни йўлда ташлаб кетишни истайди дейсиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:19, 08.08.2017.
Ўқилди: 11228 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.