«Барселона» яримҳимоячиси Арда Турон «Атлетико»га қайтмайди.
30 ёшли футболчининг хизмати собиқ жамоасига таклиф қилинган эди. Бироқ, «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне уни режаларига кирмаганини айтиб, таклифни рад қилди.
Аввалроқ, Туроннинг «Галатасарой»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди. Бироқ, футболчи ва клуб молиявий масалаларда келишолмади.
Туроннинг каталонияликлар билан имзолаган шартномаси 2018 йилгача амал қилади.