Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эмре Мўр мавсумолди фотосессияда иштирок этмади.
Айни пайтда, 20 ёшли футболчи жамоани тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда. Аввалроқ, унинг «Интер»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди. Унга кўра, Мўр миланликлар сафида икки йиллик ижарада ўйнайди. Шундан сўнг, «Интер» уни 15 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўтган мавсумда Эмре Мўр Бундеслиганинг 12 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.