«Барселона» клуби ҳамон Неймарнинг трансфер сертификатини Франция футбол федерациясига (FFF) жўнатмади.
L’Equipe хабарига кўра, каталонияликлар бу ишни 18 августгача амалга ошириш шарт. Акс ҳолда ҳужжатлар FFF томонидан автоматик тарзда олинади.
Айни пайтда, «Барселона» Неймарнинг трансфери учун мўлжалланган 222 млн евро маблағнинг ўз ҳисобига тушишини кутмоқда. Шундан сўнг, клуб Испания футбол федерациясига футболчининг ҳужжатларини жўнатишга рухсат беради.
Энди трансфер ҳужжатларининг кечикаётгани сабаб, Неймар «Генгам» (13 август) клубига қарши "ПСЖ" таркибидаги 2-тур ўйинини ҳам ўтказиб юборишга мажбур.