Кириш Регистрация

Мексика терма жамоаси юлдузи наркобаронлар билан алоқа қилганликда гумонланмоқда

Баҳо:
+ | -

АҚШ Молия вазирлиги Мексика терма жамоаси футболчиси Рафаэл Маркесга нисбатан санкция эълон қилди.

38 ёшли футболчи гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар, хусусан наркобарон Флорес Эрнандес билан алоқа қилганликда гумонланмоқда.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, Маркес уюшган гуруҳнинг жиноятларини яширишда ёрдам берган, ўз номидан банкларда ҳисоб рақамларини очиб, наркобизнес вакиллари пулларини ўтказган.

Айни пайтда унинг АҚШ банкларидаги ҳисоб рақамлари музлатилган, визаси ҳам бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Маркес Мексика терма жамоасига тўртта жаҳон чемпионатида сардорлик қилган. У терма жамоа сафидаги ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади.
Футболчи фаолияти давомида "Барселона", "Монако", "Нью-Йорк Ред Буллз" клубларида ўйнаган. 2016 йилдан бери Мексиканинг "Атлас" клубида тўп суриб келмоқда.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 23:37, 09.08.2017.
Ўқилди: 4944 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.