"Пахтакор" вице-президенти матбуот анжуманида клуб фаолияти билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб ўтди.
Умид АҲМАТДЖОНОВ: - Ёш ўйинчиларимизни бошқа клубларга бериб юборишимиз сабаби бизда етарли захира бор. Академиямиз яхши ишлаяпти. Панд еб қолмаймиз.
Сидиқовнинг трансферига келсак, бошқа клублар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйяпмиз. Шу сабабли уни қўйиб юбордик. Қолаверса, академия фаолиятини қайтадан кўриб чиқяпмиз.
Бош мураббийимиз жуда тажрибали. Унинг танлаган футболчилари кучли ва профессионал. Агар легионерлар мураббийни қониқтирмаса, бошқа футболчиларни оламиз.
Стадионимизда қурилиш ишлари бошланади. Бунга беш-олти ой вақт керак бўлади. Ҳозир Туркия, Голландия, Австриядаги стадионлар ўрганиб чиқилмоқда. "Пахтакор" иккинчи даврани ўз стадионида ўтказади.