Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Одил Аҳмедов: "Вақтида «Арсенал»га ўтишим мумкин эди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва ҳозирда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Россиядаги фаолияти, хитойлик ҳамкасблари ва Европа жамоаларидан бўлган қизиқишлар хусусида интервью берди.

– Хитойликлар билан дўстлашиш жараёни осон кечди.   Маҳаллий футболчилар жамоада легионерлар кўплиги сабаб уларга ажратилган олтита ўриндан бирида бўлишни исташади.

Хитойда футболни чинакамига севишади ва доим майдонда асосий бўлишни исташади. Ишонч билан айта оламанки, 5 йилдан кейин хитойлик футболчилар профессионал даражага кўтарилишади.

“Анжи ва “Краснодар” клубларининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов ўз вақтида Европа клубларидан қизиқишлар бўлганини ҳам таъкидлади.

– 2011-йил Англиянинг “Арсенал” клубига ўтишим мумкин эди. Албатта, бундай машҳур жамоада кимнинг ўйнагиси келмайди дейсиз?

Лекин ўша йил “Анжи” билан шартнома имзолаб бўлгандим ва клуб раҳбарияти мени қўйиб юборишга рози бўлмади. Чунки “Анжи”ни Европа даражасига олиб чиқиш режалаштирилганди.

“Краснодар” футболчиси эканлигимда Франциянинг “Ницца” жамоаси хизматларимга қизиқиш билдирди. Францияликлар “Краснодар” билан Европа Лигасида ўйнаганди, ҳаракатларимни балки шунда кузатишган.

Мавсум якунлангандан сўнг “Ницца” “Краснодар”га расмий таклиф билан чиқди. Афсуски, “Краснодар” билан амалда шартномам бор эди, шунингдек, трансферим учун таклиф этилган нарх россиялик раҳбарларни қониқтирмаган. Буни тўғри тушунишга ҳаракат қилдим.

Хитой клубига ўтишим эса “Краснодар” раҳбарларидан ташқари ўзимни ҳам қониқтирди. “Краснодар” мени “Шанхай СИПГ”га 5,5 миллион еврога сотди, “Ницца” эса трансферимини сотиб олиш учун 500 минг таклиф этганди.

Россия жамоаларида бошқа ўйнамайман, “Шанхай СИПГ”даги юришимни якунланганимдан кейин Ўзбекистонга қайтиб, фаолиятимни давом эттираман, - дея сўзларини якунлади Ўзбекистон терма жамоаси сардори Аҳмедов.

Маълумот ўрнида, Аҳмедов жорий мавсум “Шанхай СИПГ” таркибида 14 учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой футбол ассоциацияси Суперлигада иштирок этаётган жамоаларнинг легионер футболчилардан бўлган қарзларини тўлаб бериш учун 15 августга қадар мухлат берганди.

Қарздорлар қаторида Одил Аҳмедовнинг “Шанхай СИПГ” ва Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчун Ятай” жамоаси ҳам бор.

Агар жамоалар белгиланган муддатга қадар қарздорликни тўлаб беришмаса, легионер футболчиларнинг амалдаги шартномаси муддатидан аввал бекор қилиниб, қарздор клубларга жарим солинади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:53, 10.08.2017.
Ўқилди: 19116 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.