Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

АПЛ. «Арсенал»дан иродали ғалаба ва суперстарт!

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 2017/2018 йилги мавсуми бошланди. Англия футболини соғинган мухлислар учун "Арсенал" ва "Лестер" клублари ажойиб спектакл уюштириб беришди.

"Канонирлар" баҳснинг 2-дақиқасидаёқ жамоанинг янги аъзоси Ляказеттнинг голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. "Тулкилар" ҳисобни тенглаштиришлари учун атиги 3 дақиқа етарли бўлди, гол муаллифи — Окадзаки.

Ўйин стартида гол алмашиб олган жамоалар бироз танаффус олгандек бўлишди. Шундан кеийн "Арсенал" ташаббусни ўз қўлига олганига қарамай, ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди: 29-дақиқада Варди қанотдан етказилган узатмани дарвозага буриб юборди. Арсен Венгер шогирдлари ўтказиб юборилган голдан кейин ўзларини йўқотиб қўйган бўлсалар-да, бўлим сўнгида мувозанатни тиклашди: муваффақиятли амалга оширилган комбинация натижасида Уэлбек бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Варди яна "Арсенал"нинг мазасини қочирди. Маҳрез бурчакдан етказиб берган узатмани англиялик ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди ва "Лестер" иккинчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "канонирлар" ирода намойиш қилишди. Венгер майдонга Рэмзи ва Жируни ташлади. Айнан улар "тулкилар" дарвозасига аниқ зарбалар бериб, "Арсенал"га чиройли ғалабани тақдим этишди!

АПЛ, 1-тур
Арсенал – Лестер 4:3 (2:2, 2:1)
11 август, 23.45, «Эмирейтс»
Голлар: 1:0 – 2 Ляказетт, 1:1 – 5 Окадзаки, 1:2 – 29 Варди, 2:2 – 45 Уэлбек, 2:3 – 56 Варди, 3:3 – 83 Рэмзи, 4:3 – 85 Жиру.
Арсенал – Чех, Холдинг (Жиру, 67), Монреаль, Колашинац, Бельерин, Эль-Ненни (Рэмзи, 67), Жака, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Уэлбек (Уолкотт, 75), Ляказетт.
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Магуайр, Фукс, Марез, Джеймс (Ихеаначо, 82), Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 88), Окадзаки (Амарти, 72), Варди.
Огоҳлантириш: Морган (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:34, 12.08.2017.
Ўқилди: 9629 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.