Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Илҳом Мўминжонов: «Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда ижобий натижа қайд этиш»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди:

- Бугунги ўйин бизни жуда ҳурсанд қилди. Чунки биринчи давранинг дастлабки қисмини ишончли ўтказиб, юқори ўринлар учун курашгандик. Лекин, хатоларимиз оқибатида пастки поғоналарга тушиб қолгандик. Давра сўнггидаги хато ва камчиликларни такрорламаслик мақсадида машғулотларда тинимсиз равишда ишламоқдамиз. Ижобий натижалар орқали мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.

Иккинчи давранинг “Обод”га қарши ўйинимиз ҳам қийин бўлганди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун “Обод”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Бугунги натижаларга эътибор қаратсак кичик ҳисоблар кузатилганига гувоҳ бўламиз. Биргина “Пахтакор” йирик ҳисобда “Нефтчи”дан устун келди. Бу чемпионатимизни муросасиз руҳда ўтаётганлигидан дарак бермоқда. Яъни очколарни тўплаш осон бўлмаяпти ва рақобат ҳам анча кучли. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ижобий натижа учун интилиб, юқори ўринларга кўтарилишдан иборат. Бугунги ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар ўз имкониятлари даражасида тўп суришди. Ушбу ғалабамизни ўйингоҳда жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз.

Ишқибозларимизни ҳар доим жамоани шу тарзда қўллаб-қувватлашларини истайман. Мазмунли ўйинларимиз орқали мухлисларни ўйингоҳга қайтаришга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозонганимизда, дуранг ёки мағлубият қайд этилганда ҳам бирга бўлиб бизга далда бўлишса янада чиройли ўйинлар намойиш этиб, юқори чўққилар сари интилишда давом этамиз. Ишқибозларимизга қўллаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:03, 13.08.2017.
Ўқилди: 5776 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.