Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Антонио Конте: «Жамоани олдиндан 9-10 киши бўлиб ўйнашга мослаштиришга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте «Бёрнли»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:3) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кэйхиллнинг майдондан четлатилиши ҳал қилувчи вазият бўлди. Учрашувнинг қолган қисмини биз дастлаб 10 киши бўлиб, кейин 9 киши бўлиб ўтказдик. Бу эса осон эмас. Сўнгги ўйинларни жамоамиз ё 10 киши бўлиб ёки 9 киши бўлиб тугатяпмиз. 9-10 футболчи билан ўйнаш учун жамоани янги схемага мослаштиришим керак. Ҳакамлик ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман.

Ўйиннинг охирига қадар ижобий натижага эришишга ҳаракат қилдик. Афсуски, буни уддалай олмадик. Танаффусдан кейин жамоа яхши курашди, аммо биринчи бўлимда қизил карточкадан кейин ўзимизни йўқотиб қўйдик. Иккита гол ўтказиб юбордик ва якуний натижани ўзгартириш қийин кечди.

Муҳими, Мората бизнинг фалсафамизга мослашиб олиши. Бугун у тўғри йўналишда яхши ўйин ўтказди. У жамоанинг бошқа футболчилари билан бирга ишлашда давом этиши керак. Мен Диего Коста ҳақида саволларга жавоб беришни истамайман, боиси, у мен учун ўтмиш», – деди Конте.

Манба: sports.ru
Киритилди: 00:07, 13.08.2017.
Ўқилди: 4704 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.