Бугун Испания суперкубоги доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтади. «Барселона» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади. Хабарингиз бор, Зидан жамоаси Ла лига ғолиблигини қўлга киритган бўлса, Испания қироллик кубоги "кўк-анорранглилар"га насиб этган.
Мадридликлар ўзларининг ашаддий рақибларини сўнгги марта 2015/16 йилги мавсумда Ла лиганинг 31-тури доирасида бўлиб ўтган ўйинда мағлуб этишганди.
Испания суперкубогининг амалдаги ғолиби «Барселона» ҳисобланади. Каталонияликлар ўтган йилнинг август ойида "Севилья" устидан зафар қучишганди.
Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. Жавоб баҳси эса 16 августдан 17 августга ўтар кечаси 02:00да бўлиб ўтади.