Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Акмал Шораҳмедов: «Бунёдкор»ни мағлуб этишимиз шарт»

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувидан сўнг қаршиликлар етакчиси ва тажрибали футболчиси Акмал Шораҳмедовдан бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

— Муҳим учрашувда мағлубиятга учраганимиздан афсусдаман. Менимча, жамоадошларим кейинги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаб юборишди (“Насаф” 18-турда “Бунёдкор” билан беллашади - изоҳ муаллифники). Бугун бизга курашувчанлик руҳи етишмади. Рақиб жамоа бизга нисбатан бу борада устунлик қилди. Бу камчилигимиз кетма-кет такрорланаяпти, яъни сафардаги ўйинларни суст ўтказаяпмиз. Энди бунга чек қўйиш керак. Тўғриси, мухлисларимизни тушуниб турибман, улар вақтларини аямасдан, узоқ масофа йўл босиб, биз билан бирга бўлишди. Буни қадрига етишимиз керак. Чемпионатда  оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир гол, ҳар бир очко, қўлга киритиладиган якуний натижага катта таъсир кўрсатади.

Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди, “Бунёдкор” билан учрашув. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз зарур ва шарт. Бизни бошқа натижа қониқтирмаслиги керак. Ғалаба қозониш учун эса ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Бу тайёргарликлар эртадан бошланади. Умид қиламанки, жамоадошларим буни чуқур англаб туришибди. Буни биз уддалаймиз.

Жамоамиз мухлисларига эса, кайфиятни тушурмасдан “аждарлар”ни ҳар доимгидек қўллаб-қувватланг, биз бир мақсад учун курашадиган – якдил жамоамиз деб, қоламан.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:58, 13.08.2017.
Ўқилди: 7135 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.