Испания суперкубогида “Реал” ғалаба қозонди ва биз яна ўйин якунида “қаймоқранглилар” бош мураббийси Зинедин Зиданнинг айёрона табассумини кўрдик. Аслида, франциялик мутахассис “Реал”ни бошқарувига олгандан бери ана шундай табассумини яширмаган. Хўш, унинг бу табассуми замирида нималар яширинган. Келинг, тахмин қилиб кўрамиз.
“КЎРГАНИНГ САРОБ, ҲАММАСИ, АСЛИДА, БОШҚАЧА”
Ҳа, Зинедин Зидан ана шу жумлани ўзига шиор қилиб олгани тайин. Боиси, Зидан келганидан бери битта ўйинда майдонда иккита “Реал” ҳаракат қилмоқда. Яъни Зидан жамоани биринчи таймга бошқача, иккинчи таймга бошқача тайёрламоқда. Биринчи бўлимда “қироллик клуби” футболчилари рақибни зимдан ўрганишади, иккинчи бўлимда эса “Реал” чинакам йиртқичга айланади. Буни ўтган мавсумда “Ювентус”га қарши ЕЧЛ финал баҳсида ҳам кўргандик. Ўшанда биринчи бўлимдаги ажойиб ўйинидан сармаст бўлган туринликлар иккинчи таймда қочгани жой топа олмай қолишганди.
“СЕНИМИ, ШОШМАЙ ТУР!”