Дортмунднинг "Боруссия" клуби яримҳимоячи Усмон Дембелени "Барселона"га қўйиб юбориши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, "Боруссия" унга ўринбосар топсагина бу ишни қилади. Айни пайтда 20 ёшли франциялик ўрнига Иньяки Уильямс ("Атлетик"), Максвелл Корне ("Лион") ва Федерико Кьеза ("Фиорентина") номзодлари кўриб чиқилмоқда.