Ямайкалик афсонавий спринтер Усэйн Болт футболчи бўлиш орзусига эришиши мумкин.
The Sun хабарига кўра, Англия чемпионшипи вакили «Бёртон» Олимпиада ўйинларининг кўп карра чемпионини таркибига қўшиб олишга тайёр.
«Мен ва бош мураббий Усэйнни таркибимизда кўришдан хурсанд бўлардик. У фантастик тезликка эга шахс. Унинг жисмоний ҳолати одамни ҳайратга солади. Биз Болтни жамоага таклиф қиламиз», - деди бу ҳақда клуб раҳбари Бен Робинсон.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Усэйн Болт спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.