«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг 5та ўйиндан иборат дисквалификациясига баҳо берди.
«Бундай вазиятга бефарқ қараб бўлмайди. Бешта ўйин! Бу ҳаддан ташқари кўп, кулгили ва бунинг номини қувғин қилиш дейилади! Қўллаб-қувватлагани учун жамоадошларим ва мухлисларга раҳмат», — дея ёзди Роналду ўзининг «инстаграм»ида.
Маълумот учун. Роналду Испания суперкубоги доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳакамни туртгани учун 5та ўйинга дисквалификация қилинди. Битта ўйин қизил карточка учун, 4та ўйин ҳакамни туртгани учун "берилди". Жазо Испания Ла лигаси баҳсларига ҳам тадбиқ қилинади.
Шу тариқа, Роналду «Барселона»га қарши Испания суперкубоги жавоб ўйинида «Реал»га ёрдам бермаган бўлса, шунингдек, у Ла Лиганинг «Депортиво» (20 август), «Валенсия» (27 август), «Леванте» (9 сентябрь) ва «Реал Сосьедад» (17 сентябрь) билан ўйинларда майдонга тушмайди.