Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Машъал» янги футболчиларни таништирди. Улар орасида япониялик ҳам бор

Баҳо:
+ | -

Бугун "Машъал" иккинчи давра олдидан жамоага келиб қўшилган футболчилар тақдимотини ўтказди.

Маросимда Умеджон Матмусаев, Ботир Қораев, Никита Павленко ва япониялик легионер Томоки Мураматсу мухлисларга таништирилди.

Тажрибали ҳимоячи, Ботир Қораевга №7, Умеджон Матмусаев №20, Никита Павленко №27, ҳамда Томоки Мураматсу №11 рақамлар туширилган футболкалар топширилди.

Шундан сўнг, янги футболчилар ўз фикрларини айтишди.

Ботир Қораев: "Машъал” мен учун бегона эмас, жамоага тезда қўшилиб кетаман деган умиддаман. Илҳом Абдуғаниевичга раҳмат мени тўғри тушиниб жамоага қабул қилди. Менда жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни кетмоқда. Жисмоний ҳолатимни яхшилаб олсам клубга ёрдамим тегади албатта".

Мураматсу Томоки: “Машъал” жамоаси мени қизиқтиргани учун иккиланмасдан клубга қўшилдим. Ўзбекистон чемпионати жуда қизиқарли ва клуб футболчилари ҳам профессионал футболчилар ҳисобланади. Масалан “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчиси Фозил Мусаев Японияда тўп сурмоқда. Ўйлайманки “Машъал” мухлисларини ўз ўйиним билан хурсанд қиламан.

Никита Павленко: “Машъал” жамоасида бош мураббийларга катта ишонч билдиришади. Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди, бироқ мен “Машъал” ни танладим. “Машъал” бошқа клублар сингари эртанги кунда қайси мураббийнинг иш бошлаши ва у билан қай даражада келишиб кета олиш каби ўйловларнинг йўқлиги мени “Газчилар” га жамоасига қўшилишимга сабаб бўлди".

Умиджон Матмусаев: "Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Албатта мен жамоага жамоадошларим ёрдами билан тезда қўшилиб кетаман деган умиддаман. Футбол муҳлислар ўйини. Улар бизни қўллаб қувватлашса биз муҳлисларимиз ишончини оқлаймиз".

 

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 17:23, 19.08.2017.
Ўқилди: 5184 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик