«Монако» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппени жазолашга қарор қилди.
Ўтган ҳафтада, футболчи машғулот пайти жамоадоши Андреа Ражи билан жанжаллашиб қолди. Шундан сўнг, майдонни тарк этишни истамади. Натижада, Лига 1 мусобақасидан ўрин олган «Метц» клубига қарши ўйин қайдномасига киритилмади.
Аввалроқ, Мбаппенинг «ПСЖ» билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Энди клублар унинг трансферини расмийлаштириши керак.