Дортмунднинг "Боруссия" клуби яримҳимоячиси Усмон Дембеле ҳамон жамоа қароргоҳига қайтмаган.
Marca хабарига кўра, 20 ёшли футболчи "Барселона"га қўйиб юборишларини талаб қилиб, жамоа билан алоқа боғлашни истамаяпти.
Аввалроқ, "Боруссия" раҳбарияти уни ўзбошимчалиги учун бир ҳафтага жамоа машғулотларидан четлатган, сўнгра бу муддатни янада узайтирганди.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле билан "Барселона" клуби фаол қизиқмоқда, бироқ "Боруссия" уни қўйиб юборишни истамаяпти.