«Барселона» клуби «Ницца» ярим ҳимоячиси Жан-Микаэл Серини харид қилмасликка қарор қилди.
Каталонияликлар Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида «Наполи»га қарши учрашувларда (0:2, 0:2) 26 ёшли ивуарлик футболчининг ўйинини кузатишди. Натижада «Барселона» спорт бўлими Сери "кўк-анорранглилар" даражасига мос келмайди деб топди.
Аввалроқ каталонияликлар Сери билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб, «Ницца» билан музокаралар ҳал қилувчи паллада турганди. Унинг трансфери 40 миллион еврога баҳоланаётганди.