Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Азамат Абдураимов: "Ўзбекистон термасини бошқариш мен учун шараф"

Баҳо:
+3 | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб келгусида Азамат Абдураимов тайинланиши мумкинлиги борасида норасмий хабарлар пайдо бўлганди.

Шу хусусда мутахассиснинг ўзи «Дарё» саволларига жавоб қайтарди.

"Бу борада менга ҳеч ким расмий мурожаат билан чиққанича йўқ. Бироқ миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб бориш мен учун катта шараф бўларди" - деди Азамат Абдураимов.

Интервью давомида Абдураимов футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этиш унинг учун армон бўлиб қолгани ҳақида айтиб, бунга мураббий сифатида эришиш унинг орзуси эканлигига тўхталди.

"Осиё ўйинларидаги ғалабадан кейин футболчи сифатида энг катта орзум мундиалда тўп суриш эди. Бироқ бу менга армон бўлиб қолди. Бироқ мураббий сифатида терма жамоамизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқиб, мухлисларимизни хурсанд қилишни истаган бўлардим.

Келажакда бош жамоани бошқариш насиб қилса, бор куч ва билимимни сафарбар қилишга ҳаракат қиламан. Ишонаманки, 12 сентябрдан кейин ЎФФнинг янги раҳбарияти мамлакат футболида тизимли ўзгаришларни амалга оширади ва уни сифатли даражага кўтариш ишларини бошлайди" - деди Азамат Абдураимов.

Абдураимов Ўзбекистон ҳаво йўллари раҳбарлигини қабул қилиб олган Улуғбек Рўзиқуловнинг ЎФФ президенти этиб тайинланиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга шундай жавоб берди:

"Рўзиқуловни Андижондаги фаолиятим орқали яхши биламан. У замонавий раҳбар, футболни яхши тушунади. Менга Рўзиқулов билан ишлаш анча осон. Бир вақтлар айнан унинг кўрсатмаси билан Россияга бориб, Қурбон Бердиев билан учрашгандим. Ўшанда икки томонлама ҳамкорлик борасида келишувга эришганмиз. Бироқ «Рубин» бир неча ойдан кейин Бердиевни истеъфога чиқаргач, режаларимиз амалга ошмай қолган.

Ўйлайманки, Рўзиқулов номзоди ЎФФ учун муносиб бўларди. Чунки у нафақат футболни севади, балки «Бунёдкор» фахрийлари жамоасида тўп тепади ҳам" - деди Азамат Абдураимов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:38, 25.08.2017.
Ўқилди: 13545 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz