Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Боксчи Санжар Турсуновнинг жаҳон чемпионатида қачон рингга кўтарилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун — 25 август куни бокс бўйича Жаҳон чемпионати Германиянинг Гамбург шаҳрида старт олди.

Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган 10 нафар чарм қўлқоп устасидан 2 таси айнан бугун рингга кўтарилади. Улардан бири Санжар Турсунов.

Санжар Турсунов Тошкентда ўтган Осиё чемпионатининг плей-оффида зафар қучиб, мундиал чиптасига эга чиққанди. -91 килограмм вазн тоифасида жанг қиладиган мазкур боксчи қитъа чемпионатини медалсиз якунлаган ягона ўзбекистонлик ҳисобланади. Қолган 9 иштирокчи олтин медални қўлга киритганди.

Жаҳон чемпионати жангларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини харид қилган UzReport телеканали 17:00 дан бошлаб Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими олиб беради ва бир қатор жангларни кўрсатади.

Тунги 00:15 дан бошлаб трансляциялар давом эттирилади. Жангларнинг боришига қараб мана шу вақтдан кейин Санжар Турсунов рингга кўтарилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:43, 25.08.2017.
Ўқилди: 6677 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик