Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Анвар Солиев: "Ғалабамиз замирида катта меҳнат ётибди"

Баҳо:
+ | -

Олий лига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Динамо" (1:0) ўйинидан сўнг, мезбонлар спорт директори Анвар Солиев ўз фикрларини айтди.

"Бугун қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. “Динамо” жамоаси иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлаган бўлсада, яхши жамоалардан бири. Самарқандликлар буни биринчи даврада исботлашга эришишди. Рақиб қандай бўлишидан қатъий назар учрашувда ғалабани қўлга киритишимиз талаб этиларди. Якунда мақсадимизга эришиб уч очкони қўлга киритиб, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишини таъминладик. Ўз навбатида ишқибозларимизни ютуқ билан хушнуд этдик. Футболчиларимиз 90 дақиқа давомида бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ҳаракат қилишди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда ҳам худди шундай ғалабаларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Самарқандликларнинг ўйин услубини синчиковлик билан ўрганиб чиққандик. “Динамо” асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларга умид қиладиган жамоалар сирасига киради. Меҳмонлар бугун бизга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Шу сабабли уларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Лекин, жамоамизда биринчи бўлимни ўзида гол уриш учун учта яхшигина вазият юзага келганди. Шундай бўлсада, футболчиларимиз астойдил ҳаракат қилиб, уч очкони қўлга киритишди. Ғалабамиз замирида меҳнат ётибди деб ўйлайман. Ижобий натижа учун интилганимиз сабабли якунда ютуқни қўлга киритдик" - деди Солиев.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:58, 26.08.2017.
Ўқилди: 3768 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.