"Лестер" бош мураббийи Крэйг Шекспир "Манчестер Юнайтед"га (0:2) қарши АПЛ ўйинидан сўнг, ўз фикрларини айтди.
"Ўйин давомида "МЮ"га муаммо туғдира олдик. Ажойиб формага эга бўлган жамоага қарши ўйнаганингда, уларда ҳам вазиятлар бўлиб туради. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик.
Стандарт вазиятлар - ҳозирги "Лестер"нинг энг нозик томони. Энди аҳиллик билан муаммоларни ҳал қилиб боришимиз керак. Натижадан хафа бўлдим, чунки ўйинда яхши ҳаракат қилган эдик" - деди Шекспир BBC хабарида.