"Монако" клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан хайрлашадиган кўринади.
Жамоа бугун "Интер" ҳужумчиси Стеван Йоветич билан шартнома имзолади ва унга Мбаппенинг 10-рақамини берди.
Get French Football хабарига кўра, бу ёш иқтидорнинг жамоани тарк этишини англатади.
Аввалроқ, Мбаппе билан "ПСЖ" ва "Реал" клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.