Алексис Санчес «Арсенал»га ўзини трансферга қўйишни сўраб мурожаат қилмаган.
The Independent журналисти Жек Питт-Брукнинг ёзишича, лондонликлар клуби ушбу чилилик футболчи клубга жамоадан кетиш истагида эканини маълум қилгани бўйича хабарларни рад қилган.
Санчеснинг амалдаги шартномаси муддати 2018 йил ёзигача. Агар у шартномани узайтирмаса, январь ойида бошқа бир клуб билан келишувга эришиб, дастлабки шартномани тузиши ҳамда мавсум якунида жамоадан эркин агент мақомида кетиши мумкин бўлади.