Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Мадриднинг янги жавоҳири — Асенсиога назар

Баҳо:
+ | -

"Реал" дарвозабони Кейлор Навасдан машғулотларда қайси футболчининг зарбаси хавфлироқ эканини сўрашганда, Роналду ёки Бэйл, ҳатто Кроосни эмас, айнан Асенсиони тилга олган эди. Ўшанда журналист учун бу жавоб бироз ғайритабиий туюлгандир, аммо ҳозир бу ҳақида нафақат Навас, балки бутун дунё гапирмоқда.

Ўтган мавсум охирида "Бавария" ва "Ювентус" дарвозаларини ишғол қилган ёш футболчи янги мавсумни жуда кучли бошлади - "Барселона"да дарвозасига киритилган бир-биридан чиройли икки голнинг орқасидан, Ла Лигадаги илк қийин учрашувда дубл қайд этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Юлдузларни Мадридга олиб келишни яхши кўрадиган Флорентино Перес, севимли машғулотини йиғиштириб Марконинг кетидан шартнома кўтариб юрибди - у ерда футболчини сотиб олмоқчи бўлган жамоа 500 миллион евро тўлаб қўйиши кераклиги ёзиб қўйилган. Зўр-а?

"Мен жуда кўп иқтидорли болаларни кўрганман, аммо боланинг тўп билан бундай нарсаларни қила олишини умримда кўрмагандим, - дейди скаут Клементе Марин, - "9 ёшидаёқ Марко шаклланган футболчи эди. У ўзидан икки баробар катта болалар билан ўйнар, йўқ, уларга тўп олиб бериб турмас  эди, аксинча, улар Марко учун ўйнардилар"

Марко Асенсио 1996 йилнинг январида Мальоркада туғилган. Отаси - испан, онаси - голландиялик. Тўрт ёшида онасидан айрилган Марко етти ёшида маҳаллий "Плажес де Калвиа" футбол мактабида ўйнай бошлади. Орадан уч йил ўтиб, юқорида тилга олганимиз Клементе Марин уни "Мальорка" академиясига бошлаб борди.

Айнан шу ерда Асенсио профессионал селекционерлар назарига тушди, 17 ёшида эса, "Мальорка"да илк мавсумини ўтказган футболчи билан катта клублар қизиқа бошладилар. Ҳаммаси трансфер қийматига боғлиқ бўлиб қолганди. "Мальорка" футболчи учун 4 миллион евродан ошиқроқ суммани қўлга киритишни, шу билан бирга яна бир мавсум ижарада ўйнатишни талаб қиларди. Sport.es порталида ёзилишича, "Барселона" футболчини қўлга киритишга яқин бўлган, ҳатто Асенсио у ерга бориб, ўзи учун уй танлаб ҳам қўйганди. Аммо сўнгги паллада келишув амалга ошмай қолди. Каталонияликлар 4.5 миллион еврони бир неча йилда бўлиб-бўлиб тўлашни истаётганди, шу паллада 3.9 миллион нақд пул билан "Реал" пайдо бўлди ва футболчини илиб кетди. Мадридликларнинг Марко яна бир йил "Мальорка"да қолишга рози бўлганликлари ҳаммани қониқтирар эди.

Валерий Карпин Асенсиони ҳужум ортида, ҳамда икки қанот ҳужумида ҳам синаб кўрди. Жамоа тезкор қарши ҳужумга асосланган футбол ўйнар, бу схема учун Асенсио жуда мос келарди. Ёзда у 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борди ва турнирнинг энг қийматли футболчиси сифатида эътироф этилди. Мадридда эса, уни Рафа Бенитес кутиб турарди.

"Реал" таркибида мавсумолди йиғинларда ўзини кўрсата олган бўлса-да, мураббий унга мунтазам ўйин амалиётини ваъда қила олмас эди. Натижада футболчи "Эспаньол"га ижарага берилди. Каталониядаги бу мавсум Марко учун муваффақиятли кечди, у 34 ўйинда майдонга тушиб, 13 та голли узатмани амалга оширди. Бу борада у Ла Лигада фақат Месси, Суарес ва Кокедан ортда қолди холос. Ва ниҳоят ўтган йилнинг ёзида "Реал"га қайтиб, тўлақонли жамоа аъзоси бўлганидан кейинги воқеалар эса, ҳаммага маълум.

Шу ўринда Марко Асенсионинг айнан қай даражадаги футболчи бўлишида ушбу мавсум ҳал қилувчи рол ўйнайди деб бемалол айтиш мумкин. Биласизми, ёш футболчининг ҳақиқий юлдуз даражасига чиқишида иккинчи мавсум фактори жуда муҳим аҳамият касб этади. Гап фақат руҳиятда эмас, бунинг ўзига яраша мантиқий сабаблари ҳам бор.

Мисол учун, Мадрид клубига қарши тайёрланаётган жамоа рақибнинг асосий ўйинчиларига қарши ҳам тайёрланади. Роналдунинг устунлиги нимада, Модрич қандай ҳаракатлар қилади, Бенземанинг қайси жиҳатлари хавфлироқ, Бэйлни қандай ёпиш керак - рақиб мана шу саволлар устидан изланади ва имкон қадар, футболчиларнинг ўша устунликларини йўққа чиқаришга ҳаракат қилади. Бу ҳолатда албатта, асосий таркиб футболчиларига қийинроқ бўлади.

Марко Асенсио эса, аксарият ҳолларда қўшимча куч сифатида ўзини кўрсатди. "Бавария" ва "Ювентус" билан ўйинларда  деярли ҳал бўлган пайтда майдонга тушди. "Камп Ноу"да у гол урганида ҳеч ким у билан иши ҳам бўлмаганди, каталонияликлар бутун жамоа бўлиб олдинга ташлангандилар. Айтмоқчиманки, қачонки рақиб ҳам Асенсиони "Реал"нинг муҳим ўйинчиси сифатида тан олса ва унга қарши ҳам тактик тайёргарликлар олиб боришни бошласа, унинг тезлигини, хавфли зарбаларини олдини олиш чораларини кўра бошласа, футболчига янада қийинроқ бўлади. Айнан ўшанда Асенсионинг ҳақиқий кучи синовдан ўтади. Ҳозирча Марко бу борада Маркус Рэшфорд ёки Килиан Мбаппелардан орқада дейиш мумкиндир балки.   

"Мальорка"нинг ишларини юритадиган машҳур юрист Тони Рока шу йилнинг баҳорида клуб Асенсиони эрта сотиб юборганини айтар экан, футболчи ҳозирда 50 миллион еврода кам эмаслигини таъкидлаган эди. Бечора Тони "Реал" Марко учун 350 миллион товон пули белгилаб қўйганини билганида, қай аҳволга тушди экан-а? Бунинг устига шундоқ ҳам яқинда тузилган шартномани Перес қайтадан имзоламоқчи. Ўзгарадиган пункт эса битта - товон пули энди 350 эмас, 500 миллионни ташкил қилиши керак экан. Неймарнинг шов-шувли трансферидан кейин Перес ҳам қўрқиб қолгани табиий. Йилдан йилга тентакларча ўсиб бораётган трансфер бозори учун 350 миллион ҳам оддий баҳога айланиб қолишидан хавотирда Перес.

Асосий таркибда кўпроқ майдонга тушишни истаётган Асенсио эса, янги шартномага шошилмаяпти. Ростан ҳам, эътибор берсак, ҳозирда Криштиану Роналду дисквалификациядан сўнг, майдонга қайтадиган бўлса, Асенсио кимнинг ўрнига майдонга тушади? Асосийда тушмайдиган бўлса АПЛ га қайтиб кетмоқчи бўлаётган Бэйлдан воз кечиладими ёки бош мураббийнинг "ёқимтойи" Бензема захирага ўтирадими? Ҳали бу саволларга аниқ жавоб бўлмаса-да, бир нарса аниқ - Марко Асенсионинг футбол осмонида чарақлаши унинг ўзигагина хос зарбаларидан ҳам тез ва ақлдан оздирувчи бўлмоқда.

Қаҳрамон Асланов тайёрлади.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 10:31, 29.08.2017.
Ўқилди: 11483 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.