Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати чоракфинал ўйинлари давом этмоқда.
64 кг.гача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров мезбон Германия номидан рингга чиққан Артём Ҳаритюнянга қарши жанг олиб борди. Артём бизнинг машҳур боксчимиз Артур Григоряннинг куёви экан. Учрашув ҳамюртимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси (2:0 жарима очколари билан) билан якунланди ва у яримфиналга йўл олди.
Чоракфиналнинг 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Исроил Мадримов Америка Қўшма Штатлари вакили Трой Айслига қарши рингга кўтарилди ва очколар бўйича енгилди. Филиппинлик ва кубалик ҳакамлар 30:27 ҳисобида Исроилга очко беришган бўлса, марокашлик, болгариялик ва уэлслик ҳакамлар 28:29 ҳисобида Айслини ғолиб, деб топишди.
Чоракфинал жангларида қатнашаётган қолган боксчиларимиз қуйидаги соатларда рингга чиқишади:
91 кг. Чоракфинал. 20:15, Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Рой Корвинг (Нидерландия)
52 кг. Чоракфинал. 22:15, Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Сейбер Авила (Колумбия)
60 кг. Чоракфинал. 22:45, Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Отар Эраносян (Гуржистон)
69 кг. Чоракфинал. 23:00, Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)
81 кг. Чоракфинал. 23:30, Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)
91+ кг. Чоракфинал. 23:55, Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)