Енгил вазн тоифаларидан бирида Германияда жаҳон чемпионатига ташриф буюрган Жасурбек Латипов оғир кечган чорак финал жангини ўтказди. Вазни 52 кг.гача бўлган спортчимиз колумбиялик Сейбар Авила Сегуранинг қаршилигини синдиришга муваффақ бўлди.
Рақибнинг жанг услуби Жасурбек учун анча ноқулай бўлди. Боиси, колумбиялик чарм қўлқоп устаси доимий равишда прессинг уюштириб, ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Латипов эса бунга тайёр эканини намойиш қилиб, рақибга нисбатан кўпроқ зарба беришга муваффақ бўлди. Якунда ҳакамларнинг баҳолари 4:1 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик тўртинчи боксчи жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди.