Шу йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.
28 август кунидан бошлаб мазкур ўйин чипталар сотувга чиқарилди. Чипталарни “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Чипталар уч хил тоифада сотилмоқда. Яъни “CIP” тоифадаги чипталар нархи 60 минг сўм этиб белгиланган бўлса, 1-класс ва 2-класс тоифадаги чипталар 30–35 минг сўмдан сотувга чиқарилган.
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой терма жамоаси билан 31 куни бўладиган учрашувга тайёргарлик кўриш учун Хитойнинг Ухан шаҳрига етиб борди ва дастлабки машғулотини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви 5 сентябрь куни соат 20:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан атиги 1 очкога ортда қолмоқда.
Футбол мухлислари Ўзбекистон терма жамоасидан энг юқори натижага эга бўлган ўйинларни кутиб қолади.