Инсон тақдири бир зумда ўзгариб кетиши мумкин. Футбол оламида машҳурлик даражасига эришган айрим футболчиларнинг ҳам тақдирлари умуман ўзгариб кетиши мумкин эди. Мазкур мақоламиз айнан тақдири ўзгариб кетиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида.
Футболчи бўлиш осон деб ҳисобловчилар адашишади. Ишонмайсизми? Унда мазкур мақоламиз мобайнида ўзингиз бунга ишонч ҳосил қиласиз.
2007 йилги «Олтин тўп» соҳиби Кака, «Сан Паулу»нинг ёшлар жамоасида ўйнаб юрган вақтида битта ўйинга дисквалификация қилинади. Шу муносабат билан унга бир неча кун таътил бердилар. Таътилни бувиси ва бобоси билан ўтказишга қарор қилади. Уларнинг уйи яқинида сувда арғимчоқли хиёбон бор эди. Ўша хиёбонда укаси билан бирга ўйнаб турганида, тасодифан мувозанатни йўқотиб қўяди ва сувга қулайди. Ўшанда боши билан ҳовузнинг тубига қаттиқ урилади ва касалхонага бориб, ёрилган жойига чок қўйдириб келади. Орадан 1-2 кун ўтгач, Сан-Паулуга қайтиб кетади. Душанбадан бошлаб одатдагидек машғулотларга қатнай бошлайди. Аммо бўйни нимагадир қаттиқ оғрирди. Табиблар кўриб чиққанларидан сўнг, бўйиндаги умуртқа поғонасининг олтинчиси лат еганини аниқладилар. Бу жароҳат жуда ҳавфли эди, аммо Каканинг бахтига жуда нозик бўлган жойлар шикаст емай қолган эди. Табиблар унга ҳайрат билан қарадилар ва жуда бахтли эканини, ҳали футбол ўйнаши ҳам мумкинлигини айтдилар. Сал бўлмаса, футбол ўйнаш у ёқда турсин, юра олмай ҳам қоларди.
Давоми>>>