Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Терма жамоага жалб этилган футболчиларнинг ўйин амалиёти ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хитой термасига қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан айрим жиҳатларни сарҳисоб қилиб олиш зиён қилмайди. Хусусан, футболчиларимиздаги ўйин амалиёти қандай эканлигини.

Хўш, миллий жамоа таркибига киритилиб, Чин юртида майдонга тушишга ҳозирлик кўраётганлар жорий мавсум ўз клубларида қандай кўрсаткичлар қайд этишмоқда?

Самвел Бабаян Хитойга 24 нафар футболчи билан йўл олди. Аммо ўйин пайтида фақатгина 23 нафар футболчи рўйхатга киритилади. Шундай экан, Чин ўлкасига кетган ўйинчилардан бири «заявка»дан тушиб қолади.

Айтиш жоизки, сафарга кетган футболчиларнинг 11 нафари легионерлардир. Шулардан Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров ва Темурхўжа Абдухолиқовлар БАА ва Қатар чемпионатлари старт олмагани боис, ҳозирча ўйин амалиётига эга эмаслар. Тўғри, улар ўз жамоаларининг ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, ҳаттоки, айримлари гол уришга ҳам эришдилар. Хиой суперлигасида фаолият олиб бораётган Егор Кримецга эса «Пекин Гуоан» мураббийлари унчалик ишонч билдиришмаяпти. Чунки у ҳозиргача фақат иккита ўйинда майдонга тушди, холос. Шунга қарамай, Кримец терма жамоага ҳамон чақириламоқда.

Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Фозил Мусаевлар эса ўз жамоалари сафида мунтазам равишда майдонга тушишмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, Аҳмедов, Исмоилов ва Кримецларнинг Хитой чемпионатида тўп суришлари бўлажак учрашувда термамизга қўл келса, ажабмас.

Легионерларимиздан яна бир Александр Гейнрих ҳам «Ордабаси» таркибида ўтган йилдагидек мазмунли ўйин намойиш қила олмаяпти. Жароҳатидан янги фориғ бўлган Виталий Денисов эса «Локомотив» (Москва)нинг жорий мавсумдаги битта ўйинида захирадан майдонга тушди. «Ростов» аъзосига айланган Элдор Шомуродов деярли барча учрашувларда иштирок этмоқда. Бироқ уни асосан захирадан туширишади. Эрон чемпионати энди бошлангани боис, Сервер Жепаров ҳам унчалик кўп ўйин ўтказмаган. Аммо муҳими, у «Истиқлол» мураббийлари ишончини оқлаб, мухлисларга хуш ёқадиган футбол намойиш қилмоқда.

Миллий чемпионатимизда фаолият олиб бораётганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Самвел Вячеславовичнинг айни пайт энг кучли бўлган ўйинчиларни танлагани гувоҳига айланамиз. Умид қиламизки, бугун ўтказиладиган баҳсда футболчиларимиз бор кучларини ишга солиб, юртимизга уч очко билан қайтишади.

                            Футболчи                                                  Ўйин   Вақт         Гол      «Сариқ»  «Қизил»

Дарвозабонлар:

Александр Лобанов («Пахтакор»)                                  16       1440        -19            -                  1

Игнатий Нестеров («Локомотив» Тошкент)                    15       1350        -10            -                   -

Никита Рибкин («Қўқон-1912»)                                      5          405          -9            1                  -

Ҳимоячилар:

Фаррух Сайфиев («Насаф»)                                          17       1485        1               3                  -

Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия)           1          44            -                -                 -

Анзур Исмоилов («Чанчун Ятай», Хитой)                       18       1574        1               1                 1

Шерзод Аъзамов («Пахтакор»)                                      17       1463        -                -               -

Егор Кримец («Пекин Гуоан», Хитой)                            2          148          -                1                 -

Акмал Шораҳмедов («Насаф»)                                      18       1620        1               4                  -

Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)                               11       990          1               2                  -

Ярим ҳимоячилар:

Сервер Жепаров («Истиқлол» Теҳрон, Эрон)                 5          -                1               -                -

Жалолиддин Машарипов («Локомотив»)                       15       1144        5               5                  -

Сардор Мирзаев («Локомотив»)                                    17       1349        3               1                  -

Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)                           5          89            -                -                  -

Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)                       16       1421        2               3                  -

Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония)                     17       1477        2               -                  1

Азиз Ҳайдаров («Ажман», БАА)                                     -           -                -                -               -

Отабек Шукуров («Бунёдкор»)                                     17       1498        2               4                 -

Жамшид Искандеров («Пахтакор»)                               14       1035        2               1                 -  

Сардор Рашидов («Ал-Жазира», БАА)                           -           -                -       -                  -

Марат Бикмаев («Локомотив»)                                     14       1079        16             3                 -

Ҳужумчилар:

Темурхўжа Абдухолиқов («Ал-Сайлия», Қатар)             -           -                -                -               -

Игорь Сергеев («Пахтакор»)                                        14       1055        6               -                  -

Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон)              12           267         -                   -            -

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:34, 31.08.2017.
Ўқилди: 8989 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.