"Барселона" яримҳимоячиси Андре Гомеш Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
The Telegraph хабарига кўра, футболчи билан "Вест Ҳэм" ва "Тоттенҳэм" клублари қизиқмоқда. Ҳозирча гап ижара ҳақида кетяпти.
Андре Гомеш "Барселона" таркибида ўйнаб кетолмади ва ўтган мавсумда жуда кўп маротаба танқидларга учраган эди.