Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

ЖЧ-2018 саралаш. Хитойга ютқаздик, 4-ўринга тушдик, аммо имкониятни сақлаб қолдик

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Хитойга қарши сафарда ўтказилган ўйинда имкониятни бой берди. Шунга қарамай, терма жамоамиз Россия-2018 йўлланмаси учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Боиси, Жанубий Корея ўз уйида Эронни мағлуб эта олмади. Аммо Сурия Қатарни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Биз 4-ўринга тушиб кетдик!..

Хитойликлар биринчи бўлимни анча фаол ўтказиб, дарвозамиз олдида катта босимни юзага келтирди. Игнатий Нестеров маҳорати эвазига танаффусга қадар тўп дарвозамиздан ўрин олмади.

Иккинчи бўлимда Бабаян шогирдлари ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Жамоамиз камида 3та 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Бикмаев ва Жепаров яккама-якка вазиятларда ўзи масалани ҳал қилиши мумкин бўлган пайтда, негадир шерикларига узатма беришга қарор қилиб, имкониятларни кўкка совуришди.

Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида шри-ланкалик ҳакам дарвозамиз томон баҳсли пенальти белгиланди. Гао Лин кучли зарба билан дарвозамизни ишғол қилди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Гейнрих яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Натижада дурангга ҳам эриша олмади.

Нима ҳам дердик, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни ютишимиз шарт.

ЖЧ-2018. "А" гуруҳи, 9-тур, 17:00
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0 (0:0)
Гол: Гао Лин (84-пенальти)
Хитой: 1.Женг Ченг, 5.Жанг Линпенг, 6.Фенг Сиаотинг, 7.Ву Лей, 10.Женг Жи (С), 11.Хао Жунмин, 17.Ли Суепенг, 18.Гао Лин, 19.Жанг Сиже, 20.Ю Ханчао, 21.Денг Ханвен
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 2.Игорь Кримец, 4.Марат Бикмаев, 5.Анзур Исмоилов, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (С), 11.Игорь Сергеев, 17.Отабек Шукуров, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов
Захира: 1.Никита Рибкин, 21.Александр Лобанов, 3.Шерзод Аъзамов, 6.Жалолиддин Машарипов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 10.Сардор Мирзаев, 13.Акмал Шораҳмедов, 14.Фаррух Сайфиев, 15.Александр Гейнрих, 16.Жамшид Искандаров, 18.Фозил Мусаев, 22.Темурхўжа Абдухолиқов

Манба: stadion.uz


Киритилди: 19:10, 31.08.2017.
Ўқилди: 29832 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [2656]

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2511]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2425]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2260]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2090]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [2028]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1672]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1527]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [1348]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1305]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик