Кириш Регистрация

Осиёнинг энг сара 14 мураббийи қитъа футболи келажагини муҳокама қилди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Шанхай шаҳрида 30-31 август кунлари ОФКнинг “Сара мураббийлар форуми” бўлиб ўтди.

Қитъамизда фаолият олиб бораётган энг етакчи дея эътироф этилган 14 нафар мураббий қатнашган мазкур форумда Осиё футболининг келажаги муҳокама этилди. Хусусан, Осиё Чемпионлар Лигаси Европа Чемпионлар Лигаси билан солиштирилиб, кўхна қитъанинг энг нуфузли мусобақасидан ОЧЛ қайси жиҳатларда ортда қолаётгани, қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг йирик мусобақасини янада ривожлантириш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида видеотакрорлардан фойдаланиш, дарвоза чизиғи ҳакамлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам сўз юритилди.

Ушбу нуфузли форумда Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” жамоаси устози Мирко Йеличич ҳам иштирок этди.

“ОФК сара мураббийлари форуми” қатнашчилари рўйхати:

Фабио Капелло – Жиангсу Сунинг (Хитой)
Феликс Магат – Шандонг Луненг (Хитой)
Гус Пое – Шанхай Шенҳуа (Хитой)
Драган Стойкович – Гуанчжоу R&F (Хитой)
Андре Виллаш-Боаш – Шанхай SIPG (Хитой)
Жу Гуангю – Хитой терма жамоаси собиқ устози (Хитой)
Фу Бо – Гуанчжоу Эвергранд ёрдамчи мураббийи (Хитой)
Чой Канг-Ҳи – Чонбук Моторс (Ж. Корея)
Ҳванг Сун-Ҳонг – Сеул (Ж. Корея)
Шимотаира Такаҳиро – Кашива Рейсол (Япония)
Кевин Маскат – Мельбурн Виктори (Австралия)
Мирко Йеличич – Локомотив (Ўзбекистон)
Алиризо Мансуриан – Истиқлол (Эрон)
Кристиан Гросс – Ал Аҳли собиқ устози (С. Арабистони)

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:00, 31.08.2017.
Ўқилди: 6730 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.