Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун яна 5та вазн тоифада ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи бугун финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Дастлаб Жасурбек Латипов (52 кг.) кореялик Ким Инкюга қарши, кейин эса Шаҳрам Ғиёсов (69 кг.) қозоғистонлик Аблайхал Жусуповга қарши жанг олиб боради. Бектемир Мелиқўзиев финал йўлланмаси учун ирландиялик Жозеф Уорд билан баҳслашади.
Жанглар Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Бокс бўйича ЖЧ-2017, ярим финал жанглари
1 сентябрь, жума
52 кг.
21:00. Йосбани Вейтиа (Куба) - Тамир Галанов (Россия)
21:15. Ким Инкю (Жанубий Корея) - Жасурбек Латипов (Ўзбекистон)
60 кг.
21:30. Ласаро Альварес (Куба) - Отар Эраносян (Грузия)
21:45. Отгондалай Доржнямбуу (Мўғулистон) - Софиане Умиха (Франция)
69 кг.
22:00. Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Аблайхан Жусупов (Қозоғистон)
22:15. Абас Барау (Германия) - Рониел Игласиес (Куба)
81 кг.
22:30. Хулио Ла Крус (Куба) - Карлос Мина Кайседо (Эквадор)
22:45. Жозеф Уорд (Ирландия) - Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон)
91+ кг.
23:00. Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) - Арсен Фоку (Камерун)
23:15. Жозеф Гудол (Австралия) - Муҳаммадрасул Мажидов (Озарбойжон)