Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Жароҳат олмаса, Бабаян бу гол-урмасни алмаштирмасди». Игорь Сергеев — Хитойга қарши ўйин антиқаҳрамонларидан бири

Баҳо:
+ | -

ЖЧ—2018 саралаши доирасида Хитой меҳмони бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинда гол уриш учун ҳақиқатан-да кўплаб имкониятларга эга бўлди.

Мавзуга доир: «Бабаяннинг фаолиятидаги ягона тўғри қарори». Игнатий Нестеров — мағлубият билан тугаган ўйиндаги қаҳрамон

Ана шундай имкониятларнинг энг қулайи — биринчи таймда деярли кўзга ташланмаган, лекин Бабаян томонидан миллий терма жамоанинг барча учрашувларида асосий таркибга қўйиладиган Игорь Сергеевда бўлди.

Хитой чемпионатидаги ярим йиллик фаолияти давомида Хитой клублари дарвозасига атиги бир марта гол ура билган «Пахтакор» ҳужумчисининг Хитой миллий терма жамоаси дарвозаси олдида қандай вазиятни йўққа чиқарганини фақат томоша қилиш керак — учрашувни «Спорт» телеканали орқали шарҳлаб борган таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов таъбири билан айтганда, «бундай вазиятда гол ура олмаслик учун ҳам машғулот ўтказиш керак»:

Игорь Сергеев футбол мухлислари томонидан тинимсиз танқид қилинадиган ҳужумчилардан биридир. У на ўз клуби сафида, на миллий терма жамоада ўзининг голурарлиги билан ажралиб туради, шунга қарамай, миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян томонидан мунтазам равишда асосий таркибга қўйилади.

Хитойга қарши ўйинда терма жамоа ҳужумлари ўткирлашгани билан, ўткир ҳужумчининг йўқлиги сезилиб қолган паллада ҳам, Бабаян севимли ҳужумчисини алмаштириш ҳақида ўйламади — токи Сергеевнинг ўзи жароҳат олмагунича.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:55, 01.09.2017.
Ўқилди: 10932 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.