«Ливерпуль» клуби «Барселона» раҳбариятининг Коутиньо трансфери ҳақидаги гапларини ёлғонга чиқарди.
Маълумки, каталонияликлар трансфер дарчасининг сўнгги куни бўлмиш - 1 сентябрда ҳам Коутиньо трансфери бўйича музокара ўтказганини, «Ливерпуль» етакчи футболчиси учун 200 млн евро сўраганини баҳона қилган эди.
«Ливерпуль» клуби Коутиньо бўйича «Барселона» билан ҳеч қандай музокара ўтказмади. Бу гаплар ёлғон. Улар ҳақиқатдан йироқ. «Ливерпуль» ҳар доим Коутиньо сотилмаслигини таъкидлаб келган», – деди воқеалар ривожидан хабардор бўлган The Telegraph журналисти Крис Баскомб.