Кириш Регистрация

Испания ўз майдонида Италияни йирик ҳисобда таслим қилди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасида кечган Испания ва Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув жуда қизиқарли ўтди.

«Сантьяго Бернабеу»да кечган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Иско жарима зарбасини қойилмақом қилиб бажарди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида яна Иско жарима майдони ташқарисида рақиб футболчиларини усталик билан алдаб ўтди ва дарвозабонга ноқулай бўлган зарба йўллади. Ушбу зарбани Буффон қайтаришга ожизлик қилди ва шу тариқа ҳисоб 2:0 кўринишини олди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида катта саҳнага захирадан майдонга тушган Альваро Мората чиқди. Унинг аниқ зарбаси испанияликларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

ЖЧ-2018 саралаши, Европа, 7-тур
Испания – Италия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Иско, 2:0 – 40 Иско, 3:0 – 77 Мората.
Испания – Де Хеа, Рамос, Альба, Карвахаль, Пике, Асенсио (Сауль, 78), Коке, Сильва, Иньеста (Мората, 72), Иско (Вилья, 89), Бускетс.
Италия – Буффон, Бонуччи, Бардзальи, Дармиан, Кандрева (Бернардески, 70), Спинаццола, Верратти, де Росси, Инсинье, Иммобиле (Габбьядини, 78), Белотти (Эдер, 70).
Огоҳлантиришлар: Верратти (4), Бонуччи (12).

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:28, 03.09.2017.
Ўқилди: 7287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик