Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чиқмаган жондан умид, кураш ҳали давом этади

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни ўтказади. Жанубий кореяликларга қарши кечадиган ўйин катта эҳтимолки, гуруҳимиздан мундиалга йўл оладиган иккинчи жамоа номини аниқлаб беради.

Тўғри, Теҳронда бўлиб ўтадиган Эрон - Сурия баҳси ҳам гуруҳдаги вазиятга ўзгартириш киритиши мумкин. Лекин кўпчиликнинг нигоҳи «Бунёдкор» стадионидаги ҳаёт-мамот жангига қаратилади, барибир.

Сабаб шуки, Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари Россия мундиалига бориш учун бирдек асосий даъвогар бўлиб турибди...

Биласиз, 9-турда икки жамоа ҳам қимматли очколарни йўқотди. Корейслар 50 мингдан ортиқ мухлислари қаршисида ЖЧ-2018 чиптасини аллақачон қўлга киритиб улгурган Эрон термасини енгиш уддасидан чиқишмади. Ваҳоланки, бугунги рақибимиз бир бўлим давомида бир ўйинчи кўп бўлиб ҳаракатланишди.

Бахтимизга, сон жиҳатидан устунликлари ҳисобда акс этмади. Тақдирни қарангки, бу сафар ҳам бизда имконият сақланиб қолди. Бундан аввалги мундиаллар саралаш босқичларида ҳам тақдир бизни худди шундай сийлаганди. Чиқмаган жондан умид - имконият бор экан, охиригача курашиш керак.

Сўнгги турда футболчилар ўзларини-ўзлари руҳлантириб, жангга отланган аскардек майдонга тушишса, бас. Агар футболчиларнинг ўзларида ички туғён «ғалаён» кўтармас экан, ижобий натижадан умид қилишдан маъно йўқ. Битта, айниқса, миллат қаҳрамонларига айланиш имконини берувчи ҳал қилувчи ўйин учун ҳар қандай ҳолатда ҳам, максимал тайёргарлик ва кучли руҳий устунлик билан ёндашиш имконсиз иш эмас.

Терма жамоамиз муҳим паллада Уханга оддий авиарейс билан парвоз қилганди. Тошкент - Пекин - Ухан йўналишида парвоз қилган делегациямиз худди шу  «чизиқ» билан пойтахтимизга қайтиб келди. Терма жамоамизнинг шанба кунги машғулоти ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтди.

Жума куни Тошкентга етиб келишган кореяликлар эса шанба оқшоми «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда шуғулланишди. Икки соатга яқин давом этган машғулотлар жараёнида асосий эътибор тўп билан ишлаш ва турли тактикалар асосида ҳужумни ривожлантиришга қаратилди. Қизиғи, меҳмонлар машғулотни кузатишга келган ОАВ вакилларига эътироз билдиришмади.

Матбуот вакиллари орасида Кореядан ташриф буюрган ҳамкасбларимиз ҳам кўпчилик. Турли нашрлар, телеканаллар, интернет сайтлари терма жамоа машғулотини онлайн тарзда ёритиб борди. Кутилишича, бугунги ўйинни 100 нафарга яқин кореялик журналист Тошкентдан туриб ёритади. Жанубий Корея термаси форслар билан ўйинда кутилган натижани қўлга киритолмаганига қарамай, жамоадаги ички муҳит яхши эканлиги машғулотлар жараёнида шундоқ сезилиб турди.

Тўғри, меҳмонларнинг якшанба кунги машғулотлари ёпиқ эшиклар ортида ташкил этилди. 

Кореялик ҳамксабларимиз билан суҳбатлашганимизда, улар мамлакатда терма жамоага нисбатан ишонч анча камайгани, футболчилар ўйинида кескин пасайиш кузатилганини тан олишди. Лекин шунга қарамай, улар жамоанинг мундиал йўлланмасини қўлга киритишига астойдил умид боғлашмоқда.

Энди терма жамоамизнинг сўнгги ўйинга қандай тайёргарлик олиб боргани ҳақида икки оғиз. Меҳмонлардан фарқли ўлароқ, мезбонлар «лагери»да ўзгача манзара. Айтиб ўтганимиздек, шанба кунги машғулотлар «Локомотив» клубига қарашли Тошкент темирйўл мухандислари институти стадионида ташкил этилди.

Эртасига эса футболчиларимиз «Пахтакор» марказий стадионига кўчишди. Машғулотнинг фақатгина 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Олдинда ўта муҳим ўйин тургани боисми, ҳар қандай кўринишдаги интервью сўровига «ЙЎҚ» жавоби берилди. Шу куни «Пахтакор» юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, «Обод»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Терма жамоамизнинг машғулоти сабаб, бу ўйин «Жар»га кўчирилди ва «шерлар»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Терма жамоамиз машғулотига Хитойдаги учрашувни сариқ карточкалар лимити туфайли ўтказиб юборган ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов қўшилди. Уханда айнан шу қанот роса панд берганди. Дарвоқе, кореялик ҳамкасбимиз «Шунча мағлубиятдан кейин ҳам бош мураббий нега истеъфога чиқарилмаяпти?» мазмунида савол берди.

Эътиборлиси, бу савол сўнгги пайтлар Корея матбуотида кўп  янграётган экан. Бизнинг қандай жавоб қайтарганимиз муҳим эмас. Муҳими - олдинда битта ўйин қолди ва у барча саволларга жавоб беради. Дарвоқе, мухлислар учун мужда: ғалати ташхис сабаб, Хитойда майдонга тушолмаган Сардор Рашидов бугун жамоага ёрдам беришга тайёр.

У машғулотларда астойдил тер тўкди. Шарҳимизни эса «НБУ-Осиё» бош мураббийи Руфат Акромхўжаевнинг ўйинолди фикрлари билан якунлаймиз: «Шахсий фикрим, корейсларга қарши жангда ўз клубларида тўлиқ ўйин амалиётига эга футболчиларгина майдонга тушишлари керак.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, мураббийлар ҳар қандай  футболчини, агар у ўйинга тайёр бўлмаса, ҳаттоки, захира ўриндиғига ҳам яқинлаштирмайдилар. Бугунги кунда Сергеев яхши спорт формасида эмасми, демак, бошқа ҳужумчига ишонч билдириш мақсадга мувофиқ. Ахир миллат жамоасида энг кучлилар ўйнашлари керак».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 05.09.2017.
Ўқилди: 5791 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.