«Тоттенхэм» жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг янги ҳимоячиси, ўзини оғир хулқи билан танилган Серж Орье билан масофани қандай қилиб сақламоқчилиги ҳақида гапириб ўтди.
«Мен унга айтдим: «Сени ўлдираман». Агар, у муаммо чиқарса, мен унинг бошига тушираман (кулади).
Биз Орьега тўла ишонамиз. Лекин агар у ўзини ёмон тутса – тегишли чоралар кўрилади.
Лекин мен Сержга ишонаман, унга ишонч билдириш керак», — дея Почеттинонинг сўзларини келтирган Football.london.