Кириш Регистрация

“Локомотив” “Шўртан”дан реванш ола биладими?

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий Лигада 20-тур учрашувлари давом эттирилади.

Кун доирасидан 3 та беллашув ўрин олган бўлиб, улардан энг қизиқарли ҳамда муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган матчлардан бири пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Унда Олий Лига мусобақа жадвали карвонбошиси “Локомотив” Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади.

Қайд этиш жоизки, бугунги беллашув “темирйўлчилар” жамоаси учун принципиал аҳамиятга эга. Зеро Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Лекин жамоа миллий чемпионатимизда 2 та беллашувни кутилмаганда бой бериб қўйди. Улардан бири айнан Ғузорда “Шўртан” билан бўлган матчда қайд этилганди.

Биринчи давра доирасида кечган беллашувда “оқ бўрилар” кутилмаганда “Локо” футболчиларини 2 та тўп фарқи билан мағлуб этишганди. Бугун эса “Локомотив” футболчилари ўша кунги мағлубият тасодиф эканини исботлаш учун уриниб кўришади.

Таъкидлаш керакки, “Локомотив” ҳамда “Шўртан” жамоалари шу пайтга қадар ички чемпионатимиз доирасида 21 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Қизиқарли тарзда ўтган беллашувлар тарихидаги устунлик “темирйўлчилар” жамоаси тарафида.

“Локомотив” ўзаро ўйинларнинг 10тасини ўз фойдасига ҳал этган. Меҳмонлар эса 8 та учрашувда ғолиб чиқишган. Яна 3 та беллашувда ғолиб номи аниқланмаган, дуранг натижа қайд этилган.

Вакилларимиз ғузорликлар дарвозасини умумий ҳисобда 39 марта ишғол этиб, 20 бор тўп ўтказиб юборишган. “Локо” ушбу рақиб устидан йирик ҳисобларда кўп бор ғалаба қозонган. Айниқса, жамоамиз икки марта 4:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Шўртан”нинг “Локо” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0 саналади.

 

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:22, 08.09.2017.
Ўқилди: 3612 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.